Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бельгиялик лотереяда 17 миллион евро ютиб олди

Бельгиялик лотереяда 17 миллион евро ютиб олди

Фото: Fotolia / Marco Scisetti

«Бугун, 11 апрель куни Бельгия фуқароси «EuroMillions» лотереясида 17 миллион евро ютиб олди», — дея хабар бермоқда лотерея вакилига асосланиб «РИА Новости».

Мазкур лотерея сабабли ҳар йили бир нечта бельгиялик миллионерга айланмоқда. Масалан, 2016 йил октябрда брюсселлик кўча тозаловчи 168 миллион евролик жекпотни қўлга киритиб, қироллик тарихидаги энг катта ютуқ соҳибига айланган эди.

Мазкур лотерея билети 2,5 евро туради ва жами қатнашчилар сони 200 миллион атрофидадир. Бельгияда эса «EuroMillions» лотереясида 2017 йилда 6,5 миллион киши қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг