Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир гуруҳ аёллар томонидан талончилик содир этилди

Бир гуруҳ аёллар томонидан талончилик содир этилди

Фото: «Спутник»

Шайхонтоҳур туманида жорий йилнинг 1 февраль куни соат 16:00 да якка тадбиркор аёл З.Д.У жиноий шериклари билан биргаликда жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилган.

Таҳририятимизга хабар беришларича, жиноий гуруҳдагилар тумандаги бир уйга эшик очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда киришган. Ушбу уйнинг ётоқхонасида бўлган якка тадбиркор С.Л.П.га тегишли 2 500 000 сўмлик «DELL» русумли ноутбукини, 500 000 сўмлик кўрпа, шунингдек, фуқаро С.Х.Х.га тегишли 70 000 сўмлик аёллар сумкаси, ичидаги Ўзбекистон Миллий банки ва Капиталбанк номига расмийлаштирилган 2 дона пластик карточка, 625 000 сум нақд пуллар, 400 000 сўмлик аёллар атири, 70 000 сўмлик аёллар қўлқопи ва умумий нархи 200 000 сўмлик турли бўяниш нарсаларини яширин равишда ўғирлаган ва жабрланувчиларга жами 4 365 000 сўмлик моддий зарар етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг