Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир кунда 9 та ЙТҲ. Шундан 7 тасида одам уриб юборилган

Бир кунда 9 та ЙТҲ. Шундан 7 тасида одам уриб юборилган

Фото: «Nuz.uz»

Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан сайтимизга хабар беришларича, жорий йилнинг 27 декабр куни 9 та ЙТҲ содир бўлган. Шундан бир ҳолатда «Кобалт» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон симёғочга урилган, ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.

Яна бир ҳолатда эса «Нексия» машинаси «Исузу» автобуси билан тўқнашган ва оқибатда енгил автоулов ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Қолган 7 та ҳолатда эса ҳайдовчилар пиёдаларни уриб юборган.

Жумладан, шу куни соат 20:30 да Ҳ.Бойқаро кўчаси С.В.Ю. «Спарк» автомобилини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Натижада фуқаро С.Р.га Бектемир тумани ТТБ бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Миробод кўчасида ҳайдовчи А.Б.В. «Хюндай Соната» русумли автоуловни маст ҳолда бошқариб кетаётиб, фуқаро А.Г.ни уриб юборган. Пиёда РШТЁИМга ётқизилган. Ҳайдовчи эса жабрланувчига ёрдам кўрсатмай, воқеа жойини тарк этган. Қидирув ва суриштирув ишлари натижасида у 28 декабр соат 4:00 да топилган.

Шунингдек, Улоқтепа-Учқаҳрамон кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи А.А. фуқаро А.И.ни уриб юборган, натижада у қаттиқ тан жароҳати олган. Бироқ бу ҳайдовчи ҳам жабрланувчига ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетган. 28 декабр куни соат 17:00да қидирув ва суриштирув сабаб қўлга олинган.

28 декабр куни эса Авиасозлар кўчасида ҳайдовчи Т.Г. шахсий автоуловини ҳушёр ҳолда бошқарган ва жабрланувчи Б.А.ни уриб юборган. Лутфикор кўчасида ҳайдовчи Н.Ғ. шахсий «Ласетти» машинасида пиёда Г.Қ.ни уриб юборган.

Қиш-қировли кунларда, байрам арафасида барчанинг йўли очиқ бўлишини, эсон-омон манзилларига етиб олишларини тилаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг