Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боғчада «юзи куйган» бола. Тошкент шаҳар ИИББ воқеага ойдинлик киритди

Боғчада «юзи куйган» бола. Тошкент шаҳар ИИББ воқеага ойдинлик киритди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Интернетда МТМ тарбияланувчисининг юз қисмида «қизариб куйиш» аломатлари мавжудлиги бўйича тарқалган хабарга Тошкент шаҳар ИИББ муносаб билдирди.

2022 йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси — 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида аёллар сумкасидан кўзга суртувчи бўёқни олиб ўйнаб, ўзининг юзига суртган.

МТМда тарбиячи бўлиб ишловчи 38 ёшли Зуҳра А. буни кўриб, боланинг юзини тозалаш мақсадида, «тиббий воситалар»дан суртган. Оқибатда боланинг юз қисми қизариб, куйиш аломатлари мавжудлиги сабабли, тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган. Боланинг олган тан жароҳатини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирги кунда Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг