Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Боғот воқеаси»га Бош прокуратура ойдинлик киритди

«Боғот воқеаси»га Бош прокуратура ойдинлик киритди

Фото: Корреспондент.net

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судида бир фуқаро ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова «Xabar.uz»га қўйидагиларни маълум қилди:

2019 йил 12 мартда Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси Ж.Курязов раислигида даъвогар З.А.нинг жавобгар Ж.А.га (собиқ турмуш ўртоғи) нисбатан «мол-мулк ундириш тўғрисида»ги даъво аризаси адвокат Д.Б., даъвогар вакиллари М.А. ва З.Э.лар ҳамда жавобгар сифатида Ж.А.нинг отаси Р.А.лар иштирокида кўриб чиқилган (суд мажлисида даъвогар ва жавобгарлар ўзлари иштирок этмаган).

Суд раиси даъвони қаноатлантириб, З.А.нинг фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилганини эълон қилганидан сўнг жавобгарнинг отаси Р.А. суд иштирокчилари олдида, жаҳл устида ўзининг бўйин соҳасига ўткир кесувчи лезвия билан жароҳат етказиб, суд залидан чиқиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиққан.

Иш бўйича суд-тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасида Р.А.да бўйин соҳаси олдинги юзаси айланасимон кесилган жароҳати мавжуд бўлиб, ҳозирда беморнинг умумий аҳволи ўртача даражадалиги ва хуши ўзида эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Боғот туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг