Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Божхоначилар катта ҳажмдаги героинни қўлга олдилар

Божхоначилар катта ҳажмдаги героинни қўлга олдилар

Фото: Қўмита Ахборот хизмати

Божхона фош этади

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан мамлакатимизда наркотик моддаларнинг давлат чегаралари орқали ноқонуний айланишига қарши қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Бу турдаги жиноятлар учун қатъий чоралар белгилангани боис, сўнгги пайтларда жавобгарликдан қочиш мақсадида, гиёҳванд моддаларни мамлакатимиз ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи поезд вагонларига яшириб, гўёки эгасиз тарзда ўтказиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Аммо, бу каби ҳолатлар ўз вақтида фош этилмоқда.

Фото: Қўмита Ахборот хизмати

Хусусан, божхона ва давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари ҳамкорликда 2018 йилнинг 31 май куни «Бекобод» темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан республикамиз орқали транзит тарзида ўтаётган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганида, вагонлардан бирининг остки қисмида кўз илғамас бўшлиқларга жойлаштирилган темир қутилар ходимларнинг диққатини тортди.

Кучли магнит воситаси кўмагида вагон остига маҳкамланган ушбу темир қутилар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига полиэтиллен ўрамларда 14 кг. 920 гр. оғирликдаги героин гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг