Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда эшиги очиқ қолган уйга босқинчилар бостириб кирди

Самарқандда эшиги очиқ қолган уйга босқинчилар бостириб кирди

Фото: Тергов депортаменти

2021 йил 22 февраль куни соат 13:30 ларда уч нафар номаълум шахс бошларига кепка кийиб, юзларига тиббий ниқоб тақиб Самарқанд шаҳри Илғор МФЙ.да яшовчи 51 ёшли Муборак Д.нинг хонадонига кириш эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб бостириб киришади.

Улар Муборак Д.ни қўллари билан уриб ҳушидан кетказиб, уй хизматчиси Маҳлиё М.нинг қўл ва оёқларини чангютгич сими билан боғлаб, ётоқхонада мавжуд бўлган темир сейф ичидан 42.500 АҚШ доллари, жами нархи 2.400 АҚШ доллар бўлган ўн турдаги аёллар тилла тақинчоқлари, жами нархи 2.100 АҚШ доллар бўлган бир дона «Iphone-7» русумли уяли телефон аппарати ва уч дона планшетларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «а» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 31 ёшли Асқар И., 32 ёшли Давлат Р. ва 36 ёшли Жасур И. лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланиб, улардан 8.100 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг