Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда бир чол қўшнисини пичоқлаб қўйди

Бўстонлиқда бир чол қўшнисини пичоқлаб қўйди

Фото: «Xabar.uz»

Мастлик оқибатида қўшнисини пичоқлаган 60 ёшли нафақахўрга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 18 март куни соат 15:45 да Бўстонлиқ туманида яшовчи, нафақаҳўр, 1957 йилда туғилган, А.С. уйида қўшниси, 1960 йилда туғилган П.П. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолганидан сўнг П.П.ни уйидан чиқиб кетишини айтганидан келиб чиққан жанжал натижасида А.С. стол устида турган ошхона пичоғини олиб, П.П.нинг чап қорин қисмига бир маротаба санчиб олган.

Тан жароҳати олган П.П. шифохонага ётқизилган. Бўстонлиқ тумани шифохонасининг 2018 йил 18 март кунидаги 2145-сонли бирламчи маълумотномасига кўра, П.П.га «чап қорин қисмига санчилиб кирган жароҳат, ички органлар жароҳатисиз кечган геморогик 2-даражали шок ва алкоголь мастлик ҳолати» ташхиси берилган.

Ҳодиса жойидан далилий ашё сифатида ошхона пичоғи ва дока бўлагига қонга ўхшаш доғлар олинган.

Бўстонлиқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг