Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда «Ucell» антеннасининг батареясини ўғирлаб кетишди

Бўстонлиқда «Ucell» антеннасининг батареясини ўғирлаб кетишди

Фото: «Коммерсант»

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўғирлик содир этилди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 2018 йил 9 январдан 24 февралгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс «COSCOM» МЧЖга тегишли Сойлиқ қишлоғида жойлашган антенна минораси ҳудудига темир сеткасини ошиб ўтиш йўли билан кириб, умумий қиймати 6 миллион сўмлик TS станциясининг 4 дона аккумулятор батареяларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи Р.Т. ва «Салар» ШФЙда яшовчи Ш.Т.лар содир этганликлари аниқланиб ушланган ва батареялар ўз жойига қайтарилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг