Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилияда итни анаконданинг чангалидан қутқариб қолишди (видео)

Бразилияда итни анаконданинг чангалидан қутқариб қолишди (видео)

Кадр: «YouTube»

Бразилияда бир гуруҳ кишилар анаконда дарёга тортиб кетаётган итни қутқаргани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Кадрлардан икки киши итни бўғиб дарёга олиб кетаётган анаконданинг думидан тортиб уни қутқаришга уринаётганини кўриш мумкин. Лекин илон ўлжасидан осонликча воз кечишни истамади ва итни бўғиб тураверди.

Итни озод қилиш учун эркаклардан бири таёқ билан илонни бир неча бор уришига тўғри келди. Шундагина илон ўлжасини қўйиб юборди. Ит унчалик ҳам шикастланмаган шекилли, дарҳол оёққа туриб қочиб кетди.

Қуйида ушбу видеони томоша қилишингиз мумкин:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг