Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода 13 ёшли болага ҳужум қилган уч киши ушланди

Бухорода 13 ёшли болага ҳужум қилган уч киши ушланди

Фото: Тергов департаменти

2022 йилнинг 4 март куни соат 22:30ларда 3 нафар номаълум шахс Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасидаги 44/5-уй олдида ўтиб кетаётган вояга етмаган 13 ёшли А.А.га ҳужум қилиб, қўлида бўлган 4.500.000 сўмлик «Xiaomi 11 Lite 5G» русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят 16 ёшли Қ.Н., 21 ёшли Н.Х. ва Х.Х.лар томонидан содир этилганлиги, талончилик йўли билан қўлга киритилган «Xiaomi 11 Lite 5G» русумли телефон аппарати эса Бухоро шаҳар Марказий бозорида савдо қилувчи фуқарога 500.000 сўмга сотиб юборилганлиги аниқланиб, мазкур телефон аппарати ушбу фуқародан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг