Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода бир эркак поезд остида қолди

Бухорода бир эркак поезд остида қолди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

5 декабрь куни тахминан 4:55да Бухоро вилоятида темир йўлдан ўтаётган 58 ёшли Г. Х. юк электропоезди босиб кетиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса темир йўлнинг 4012- километрида «Яккатут» ва «Мургак» станциялари ўртасида содир бўлди.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса сабабларини аниқлаш учун иш олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг