Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода бир шифокор пора устида қўлга тушди

Бухорода бир шифокор пора устида қўлга тушди

Xabar.uz

Когон туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 100 доллар эвазига бир фуқаронинг туғма ақли заиф фарзандига 2-гуруҳ ногиронлигини олиб беришни ваъда қилган.

Фуқаронинг вилоят ИИБга ёзган аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилган. Шаҳардаги Алпомиш кўчасида жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар касалхонаси олдида талаб қилинган пулдан 700 000 сўмни олган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шифокорга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 25, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг