Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода масжиднинг учта эҳсон қутисидан пул ўғирлаган шахс ушланди

Бухорода масжиднинг учта эҳсон қутисидан пул ўғирлаган шахс ушланди

28 сентябрдан 29 сентябрга ўтар кечаси Ромитан туманида жойлашган «Хўжа Али Ромитаний» масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кирган. Сўнг у ердаги учта эҳсон қутисини бузиб очиб, эҳсон қилинган барча пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда гумонланувчи О.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг