Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода нефт маҳсулотларини талон-торож қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди

Бухорода нефт маҳсулотларини талон-торож қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди

Фото: Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 16 август куни «Газлинефтгазишлабчиқариш» МЧЖ Қоракўл туман ИИБга мурожаати билан чиққан.

Унда қайд этилишича, 15 август куни ушбу МЧЖ га қарашли «Қулбешкак» газни комплекс тайёрлаш қурилмаси жойлашган чўл массивидан ўтган диаметри 325 мм бўлган газ қувуридан 8.833 тонна газоконденцат маҳсулоти ўғирланганлигини билдирган. ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари мазкур масала юзасидан тадбир ўтказди. 

Тадбир давомида Қоракўл туманида яшовчи фуқаролар Б.С ва унинг 3 нафар жиноий шериклари ушбу қувурни яширин тарзда тешиб, ҳосил қилинган тешикка қўлбола хамут ўрнатиб, 100 метр узунликдаги резина шланг ёрдамида қувурдан 100 метр узоқликда газоконденцат маҳсулотини жамлаш ва тиндириш учун ўзлари томонидан қазилиб, махсус ташкил қилинган, ҳовузга қувурдан ўғирланган 2.600 литр газоконденцат маҳсулотини тиндириш мақсадида жамлаб турган вақтларида ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмига асосан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари лолиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг