Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода қидирув эълон қилинган талончи Тошкентда ушланди

Бухорода қидирув эълон қилинган талончи Тошкентда ушланди

12 октябрь куни «Қидирув» тадбирлари ўтказилди. Унда Ромитан тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 46,166-моддаси (талончилик) 3-қисми ва 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва  суд идораларидан яшириниб юрган фуқаро қўлга олинган. 

Унга Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2020 йил 23 сентябрь кунидан қидирув эълон қилинган. Қидирувдаги Ш.А. нинг Тошкент шаҳрида юрганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотлар асосида, яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинган ҳамда Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг