Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода уй ичида қулфланиб қолган 3 ёшли бола қутқариб олинди

Бухорода уй ичида қулфланиб қолган 3 ёшли бола қутқариб олинди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 11:30ларда Бухоро шаҳар Пиридасткир кўчаси 9/2-сонли кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватида истиқомат қилувчи Ж.Ш Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига мурожаат қилди. Мурожаатда хонадон эшиги қулфланиб қолгани ва ичкарида 2016 йилда туғилган набираси Ҳ.Х эшикни оча олмаётгани тўғрисида айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан масъул навбатчи қутқарув отряди командири лейтенант С.Ёрмахматов бошчилигидаги қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб боришди. Хонадон деразаси очиқлигини аниқлаган қутқарувчилар дарҳол тўртинчи қаватга махсус нарвон орқали кўтарилиб, қутқарув ишларини амалга оширди. Олиб борилган сайи-ҳаракатлар натижасида уй ичидан эшик очилиб, 3 ёшли бола отасига топширилди. Бу орқали яна бир бор, юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг