Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги боғча мудираси ишга жойлаштириш учун пора олаётганда ушланди

Бухородаги боғча мудираси ишга жойлаштириш учун пора олаётганда ушланди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Бухоро шаҳридаги 81-сонли мактабгача таълим муассасига бориб, ушбу муассаса мудираси Ш.А.га ўзининг 2 нафар қизини ушбу мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш мақсадида мурожаат қилади.

Уларни ушбу муассасага жойлаштириш орқали мўмайгина даромад орттириши мумкинлигини кўзлаган, нафсининг қулига айланган мудира эса қизларини муассасага жойлаштириш ниятида бўлган фуқародан 600 минг сўм пул талаб қилиб, агарда шу пулларни берсагина, қизларини таълим олишлари учун жойлаштириши мумкинлигини айтади.

Ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўғри англаган фуқаро мудиранинг ушбу ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Ушбу ариза юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 81-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси Ш.А. ўзининг хизмат хонасида ариза муаллифидан 600 000 сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган хужжатлар СВОЖваЖДЛҚК департаментининг Бухоро вилоят бўлимига қонуний қарор қабул қабул қилиниши учун юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг