Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чехияда кимё заводидаги портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди (видео)

Чехияда кимё заводидаги портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди (видео)

Фото: «Novosty.top

Чехияда «Unipetrol» компаниясининг кимё заводида портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Aif.ru» нашри хабар қилмоқда.

«Биз портлаш туфайли олти киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши жароҳатлангани ҳақида маълумот олдик. Ҳозиргина “тез ёрдам” вертолёти етиб келди», — дея маълумот берган ёнғин хавфсизлиги хизмати вакили Владимир Кереков.

Мазкур ҳодиса 22 март куни Прагадан шимолда жойлашган Кралупи-над-Влтавоу шаҳрида содир бўлган. «Unipetrol» вакилининг маълум қилишича, вазият назоратга олинган. Портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг