Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзор метроси олдига шубҳали жомадон ташлаб кетилди

Чилонзор метроси олдига шубҳали жомадон ташлаб кетилди

Фото: Тошкент ИИББ матбуот хизмати

Кеча, 2 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор метро бекати олдидаги кўприк остига шубҳали жомадон ташлаб кетилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан баёнот берди.

«Бугун соат 13:15лар атрофида эркак киши 102 рақамига қўнғироқ қилди ва «Чилонзор» метро бекатига яқин жойда эгасиз чамадон ётганини хабар берди. Махсус амалиётларни мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек, бошқа тезкор хизматлар гуруҳлар ходимлари у ерга етиб боришди. Текширув чоғида чамадон ичида эски матрас борлиги аниқланди. Хавотирга ўрин йўқ», — дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг