Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда мебель цехи ёнди. Бир ишчи куйиш жароҳатини олди

Чилонзорда мебель цехи ёнди. Бир ишчи куйиш жароҳатини олди

Фото: «iiv.uz»

Кеча, 5 ноябрь куни Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси 1а-уйда жойлашган «Янги Файз таъмир» МЧЖга қарашли мебел цехида ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, соат 07:24да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Марказ томонидан ёнғинни бартараф қилиш учун 6 та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:37да ўраб олиниб, 07:45да ўчирилган. Ёнғин оқибатида цехнинг 80 кв.м. майдони ёнган. Ёнғинда бир нафар цех ишчиси куйиш жароҳатини олган.

Айни вақтда ёнғинни келтириб чиқарган сабаб ва зарар аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг