Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзорда рўй берган зиддиятли вазият ҳақида маълумот берилди

Чилонзорда рўй берган зиддиятли вазият ҳақида маълумот берилди

Фото: Скриншот

Интернет тармоғида ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддиятли вазият акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

2021 йил 12 сентябръ куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КХAЙ кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари «Cobalt» (давлат рақами 01 З 418 ФБ) автомобиль ҳайдовчиси 35 ёшли Б.Улуғбекни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобилъ ҳайдовчиси 29 ёшли Т.Рамазон аралашган ва ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган ҳамда ички ишлар органи ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган.

Ҳуқуқбузарнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган. ИИО ходимлари Т.Рамазонни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига ўтқизиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг