Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда икки ёшли қизалоқ ариққа тушиб, вафот этди

Чинозда икки ёшли қизалоқ ариққа тушиб, вафот этди

Фото: ФВВ

16 апрель куни Чиноз туман ички ишлар бошқармаси томонидан бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Аниқланишича, 2 ёшли қизалоқ Ф.Б. уйи олдидан оқиб ўтувчи ариққа тушиб кетган.

Онаси ушбу ҳолатни кўриб қолиб, қизини ариқдан чиқарган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ҳамда тез тиббий ёрдам хизматини чақиртирган. Тез тиббий ёрдам ходимлари ҳодиса жойига етиб келишганда қизалоқ вафот этган эди.

Ҳурматли фуқаролар! Фарзандингизнинг ҳар бир қадамидан огоҳ бўлинг. Бола қизиқувчан бўлади. Дунёни ўз тасаввурида англайди. Унинг мурғак қалбида бу нотўғри, бу ёмон деган тушунча шаклланмаган. Шу сабабли хавфсизлик чораларини кўришни унутманг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг