Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда «Жентра»дан пул ўмаришди

Чинозда «Жентра»дан пул ўмаришди

Фото: «Спутник»

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 14 январь куни соат 10:20 да уч нафар номаълум шахс «Чиноз деҳқон бозори» рўпарасида «Жентра» русумли автоуловнинг ҳимоя пультини очиб, юкхонадан 13 400 000 сўмни ўмарган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни содир этган шахслар ушланди. Улар Фарғонада яшовчи, 1982 йилда туғилган М.Ш., Наманган вилоятида яшовчи, 1984 йилда туғилган М.О. ҳамда Бувайда туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ш.Р. бўлиб, уларнинг вақтинча ишсиз эканликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг