Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Чорсу» бозорида тадбиркор йигит аёл кишига қўл кўтарди

«Чорсу» бозорида тадбиркор йигит аёл кишига қўл кўтарди

Фото: «welcometouzbekistan.com»

2017 йил 29 декабрда Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасига «Эски жува» деҳқон бозорида содир этилган жиноят иши бўйича хабар келиб тушган.

Аниқланишича, 1971 йилда туғилган келеслик тадбиркор А.И. ҳамда бозор расталарининг бирида савдо қилаётган 1977 йилда туғилган аёл Ш.И. ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик катта жанжалга айланган. Натижада тадбиркор йигит савдогар аёлга қўл кўтаришгача борган ҳамда унга тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизанинг хулосасида фуқарога бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона, иккала кўз соҳалари қонталашлари, пешона соҳаси, ўнг кўкрак соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг қўл 2-3 бармоқ тирноқ пластиналари кўчиши каби енгил тан жароҳати етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг