Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: дам олиш куни чақмоқ чақиб, қор ва ёмғир ёғади

Об-ҳаво маълумоти: дам олиш куни чақмоқ чақиб, қор ва ёмғир ёғади

Кадр: «Youtube»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 11 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +12 даража, кундузи +13 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +5 ... +10, Урганчда кечаси +2 ... +7, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +12 ... +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +12 ... +17 даража иccиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +13 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +10 ... +15, кундузи +10 ... +15 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг