Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: дам олиш куни Ўзбекистонда қуруқ ҳаво кузатилади

Об-ҳаво маълумоти: дам олиш куни Ўзбекистонда қуруқ ҳаво кузатилади

Фото: «Kun.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 7 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси -1 - +1 даража, кундузи +11 - +13 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -3 - +2 даража, кундузи 0 - +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -2 - +3 даража, кундузи +9 - +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -2 - +3 даража, кундузи +9 - +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 0 - +5, кундузи +12 - +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 - +3 даража совуқ, кундузи +5 - +10 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -5 - 0 даража, кундузи +2 - +7 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 - +3 даража, кундузи +9 - +14 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг