Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Деновда 18 та савдо объекти ёниб кетди

Деновда 18 та савдо объекти ёниб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 24 феврал куни соат 05.37да, Сурхондарё вилояти Денов тумани «Баҳористон» маҳалласи Мустақиллик кўчаси 79-уйда жойлашган, ЯТТ «Аллаев Хайдархон Тўхтаевич»га тегишли 2 қаватли савдо мажмуасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида, 18 та савдо обектлари, умумий майдони 630 метр кв. қисми ёнғиндан зарарланган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жойига Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган ҳаракатлари натижасида бинонинг 1680 метр кв. қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг