Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубайга 2 аёлни фоҳишаликка сотиб юборганлар ушланди

Дубайга 2 аёлни фоҳишаликка сотиб юборганлар ушланди

Шу йил 8 февраль куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи 1984 йилда туғилган хотин икки аёлни алдаб, БААнинг Дубай шаҳридаги кафеда иш борлиги, ойига 1200 доллардан ойлик беришини айтган.

Ўзи эса уларни Дубай шаҳрида кутиб олиб, бошқа аёлларга топширган ва уларнинг эркига хилоф равишда фоҳишалик қилишга мажбурлаган. Бу ҳақда жабрланувчилар Наманган шаҳар Янги Наманган туманида ариза билан мурожаат қилишиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 19 апрел куни Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг