Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг машҳур «таксичи» — Сами Насирини Москвада дўппослашди

Дунёдаги энг машҳур «таксичи» — Сами Насирини Москвада дўппослашди

«Такси» фильмидан скриншот

«Ракурс» ёзишича, Москвадаги караоке-барда таниқли француз актёри, «Такси» фильми бош роли ижрочиси Сами Насири дўппосланган.

Мазкур воқеа ҳақида «Интерфакс» агентлиги бугун, 7 август куни ўз манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Таъкидланишича, француз актёри дўсти билан караоке-барда дам олаётган бўлган. Соат тахминан 2:00 да улар бардаги бошқа мижозлар билан низолашиб қолишган. Жанжал муштлашувга айланиб кетган ва номаълум шахс актёрнинг бошига урган.

Врачлар жабрланувчига бош мия чаноғи ёпиқ жароҳати ташхисини қўйишди. Бироқ ётиб даволаниш зарурати туғилмади.

Манбага кўра, жанжал Беларусь фуқаролари билан келиб чиққан. Воқеада гумондорларнинг барчаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг