Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг хавфли самолётлар

Дунёдаги энг хавфли самолётлар

Фото: «Infoniac.ru»

Ҳар бир авиаҳалокат бир зумда бир неча ўн кишини ҳаётдан олиб кетадиган мудҳиш фожиадир. Шу боис ҳатто баъзи самолёт русумларига ишонч камаймоқда. Қуйида эътиборингизга энг кўп ҳалокатга учраган самолётлар рўйхатини тақдим этамиз.

«Ил-76»
Фото: «Wikimedia.org»

«Ил-76». 59 та самолёт ҳалокатга учраган. У собиқ СССРда ишлаб чиқарилган илк турбодвигатели самолёт бўлиб, шахсий таркибни олиб юриш, турли техника ва бошқа ҳарбий қурилмалар учун мўлжалланган. 26-60 тонна юкни 4200 километр масофага элта олиш қудратига эга.

«Mk Donnel-Douglas DC-9»
Фото: «Wikimedia.org»

«Mk Donnel-Douglas DC-9». 25 та самолёт ҳалокатга учраган. Кичик масофаларга парвоз қилувчи америкаликларнинг севимли самолёти ҳисобланади. 1970-йиллардан ишлаб чиқарила бошланган, 1982 йилдан тўхтатилган.

«Airbus А310»
Фото: «Wikimedia.org»

«Airbus А310». Ҳалокатларда 9 та самолёт йўқотган. Узоқ масофага мўлжалланган йўловчи самолёти. Йирик авиакомпаниялар ундан фойдаланмай қўйишган. Аммо Покистонда айна шу русумдаги ҳаво лайнеридан учта бор, Ямандаги битта «Airbus А310» 2009 йил 30 июнда ҳалокатга учраган.

«Mk Donnel-Douglas MD-11»
Фото: «Wikimedia.org»

«Mk Donnel-Douglas MD-11». 6 та шу русумдаги самолёт ҳалокатга учраган. Кўпгина йирик авиакомпаниаялар (масалан «Finnair» ва KLM) шу самолётдан фойдаланади.

«Boeing 727»
Фото: «Wikimedia.org»

«Boeing 727». Ҳалокатларда 116 та самолёт йўқотган. Самолёт илк парвозини 1963 йилнинг 9 февралида амалга оширган. 1960 — 1980-йилларда дунёдаги энг машҳур авиалайнер ҳисобланган. 1963 йилдан 1983 йилгача 1832 та шундай самолёт ишлаб чиқарилган. Ушбу русумдаги самолёт охирги марта Бенинда ҳалокатга учраган. Ундаги барча йўловчилар ҳалок бўлган.

«Ту-154»
Фото: «Wikimedia.org»

«Ту-154». 64 та самолёт ҳалокатга учраган, Илк парвозини 1968 йилда амалга оширган. 2006 йилгача ишлаб чиқарилган.

«Boeing 737 JT8D»
Фото: «Wikimedia.org»

«Boeing 737 JT8D». Ҳалокатларда 147 та самолёт йўқотган. Энг машҳур қисқафюзеляжли реактив самолёт саналади. Ушбу русумдаги самолётга талаб ниҳоятда юқоридир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг