Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Душанба кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди

Душанба кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди

Фото:«Xabar.uz»

28 май куни ҳаво ҳарорати ўртача 10 даражага пасайиши кутилмоқда. Гидрометеорология ҳизмати маркази бу ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, баъзи жойларда кучли шамол эсиб, ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 27 май куни ғарбдан эсаётган шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° дан 5-10° гача, кундузи 20-25° дан 25-30° гача ўзгариб туради.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 28 май кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. 27-28 майда шамол Ғарбдан 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда 15-20°, 28-30 майда 10-15°, кундузи 27 майда 33-38°, 28 майда 20-25°, 29-30 майда 25-30° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 28 майда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 27-28 майда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 майда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°, 29-30 майда кечаси 10-15°, кундузи 25-30° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 28 майда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. 28 майда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. 28 май куни кечаси ҳарорат 13-18°, кундузи 23-28°, 29-30 майда 28-33° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 28 май куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. 28 майда ғарбдан эсаётган шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 майда 13-18°, 29-30 майда 8-13°, кундузи 27 майда 29-34°, 28 майда 18-23°, 29-30 майда 22-27° бўлади.

Республиканинг тоғли худудларида ҳаво ўзгариб туради, 27-28 майда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 29-30 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 майда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. 27-28 май кунлари ҳарорат кечаси 12-17°, 29 майда 3-8° илиқ, 27 май кундузи 22-27°, 28 май 10-15°, 29-30 майда 15-20° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг