Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эҳсон қутисидан пул ўғирлаган шахс эсингиздами? У ушланди

Эҳсон қутисидан пул ўғирлаган шахс эсингиздами? У ушланди

Кадр: «YouTube»

Масжид мулки ҳисобланган эҳсон қутисидан пул ўғирлаётган номаълум шахс ҳақида видео тарқалган эди. Ўша пайтда ушбу шахснинг кимлиги аниқланмаган, видеодаги жой ва масжид ҳақида маълумот берилмаган эди. Энди аниқланишича, у масжид эмас экан.

ЎзАнинг маълум қилишича, Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи 32 ёшли Қўзибой Тўхлиев (исм-шариф ўзгартирилди) 2017 йил май ойида Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг Бўта бува қабристонидаги эҳсон қутиларига ташланган пулларни ўғирлаб, жиноий жавобгарликдан қочган. Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича Узун тумани суди томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бир йилдан буён қидирувда бўлган Қўзибой Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва бошқа давлат, жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида тезкор вазиятни барқарорлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳолининг осойишта, фаровон турмушини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманида ўтказилаётган махсус тадбир чоғида қўлга тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг