Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электр розеткасига яширилган хазина

Электр розеткасига яширилган хазина

Фото: «Merkur.de»

«Merkur.de» хабар беришича, Ҳайдҳаузен(Бавария)лик электрик Оливер Юнгтойбл электр розеткаси ичига яширилган хазинани топиб олди. Уни носозлик бўйича чақиришганди.

«Розеткани очсам, ичида кабеллар йўқ, ўрнида пуллар турарди, — дейди Юнгтойбл. — Ишимни кузатиб турган уй бекаси 26 минг евро нақд пулни у ердан суғуриб олганимни кўриб сал бўлмаса ҳушидан кетиб қолаёзди. Кейин биз полицияни чақирдик».

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари розетка ичидан яна бир неча ўрам евро ва долларларни топишди. Кейин аниқланишича, бу пуллар уйнинг собиқ ижарачиси, бир неча йил аввал вафот этган кишиники экан. Полиция энди марҳумнинг яқинлари — бўлажак меросхўрларни қидирмоқда.

Омадли ва виждонли электрик Оливер Юнгтойбл. Фото: «Merkur.de»

Германия фуқаролик кодексига кўра, йўқолган буюм ёки пулни топган одам, унинг қийматидан келиб чиқиб, бир қисмига даъво қилиши мумкин. Агар топиб олинган пул 500 евродан ошмаса мукофот пули 5 фоиз бўлиши керак. Электрик Юнгтойбл эса 80 минг евронинг 3 фоизини, яъни 2,4 минг еврони мукофот сифатида қўлга киритиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг