Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электр тармоғи раҳбарларидан бири ўз ходимини ўлдирди

Электр тармоғи раҳбарларидан бири ўз ходимини ўлдирди

Фото: «Pikabu.ru»

Андижон электр тармоғи раҳбарининг ўринбосари ўзининг 33 ёшли ишчисини канцеляр пичоқ билан ўлдирди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.

Андижон ИИБнинг маълум қилишича, 13 июль куни электр тармоқ раҳбари ўринбосари Х. Қодиров ва ишчи Д. Акбаров ўртасида можаро келиб чиққан ва Қодиров ходимининг чап кўкрак қафасига пичоқ урган. Натижада Д. Акбаров касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тез ёрдамга қарамай, олган жароҳати сабабли вафот этган.

Воқеа юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси жиноий иш очган, айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг