Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энергетика вазири Чирчиққа етиб борди

Энергетика вазири Чирчиққа етиб борди

Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Махам-Чирчиқ» АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида 4 октябрь соат 08:30 ларда қисқа портлаш юз бергани хабар қилинганди. Натижада цехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққан.

«Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизматига кўра, ҳодиса оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб боришган ва ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг