Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эроннинг Ҳалаб яқинидаги ҳарбий базасида кучли портлаш содир бўлди

Эроннинг Ҳалаб яқинидаги ҳарбий базасида кучли портлаш содир бўлди

Иллюстратив сурат.

Фото: «Ukrinform.ru»

Эроннинг Ҳалабдаги ҳарбий базасида кучли портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда дунёнинг кўплаб оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Жумладан, «Jerusalem Post» нашри ҳодиса гувоҳлари ҳодиса рўй берган вақтда осмонда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари қирувчи самолётларини кўришгани ҳақида хабар берган. Нашрнинг ёзишича, порташлардан кейин ҳарбий базада ёнғин содир бўлган.

«CNN Turk» эса портлашда йигирматача эронлик аскарлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Исроил томони ҳозирча мазкур ҳодиса хусусида ҳеч қандай изоҳ бермаган. Шунингдек, ҳодиса қурол-аслаҳалар омборидаги портлашларнинг оқибати сифатида ҳам талқин қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг