Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрондаги авиаҳалокат: шу вақтгача 45  марҳум аниқланди

Эрондаги авиаҳалокат: шу вақтгача 45  марҳум аниқланди

Самолёт Исфаҳон вилоятида ҳалокатга учраб, унинг бортидаги 66 киши ҳалок бўлган.

Фото: «racurs.ua»

Эрондаги авиаҳалокатда қурбон бўлганлардан 45 нафарининг жасади топилган. Бу ҳақида маҳаллий вакилларнинг маълумотларига асосланиб, «Press TV» хабар берган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Аввалроқ ҳалокат содир бўлган жойдан 30 кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди.

Марҳумларни қидириш ишлари денгиз сатҳидан 4,5 минг метр баландликда, 2 метр қор билан қопланган тоғда амалга оширилаётгани ўзига хос қийинчиликлар туғдирмоқда. Бундан ташқари қидирув ишларига юздан зиёд қутқарувчи, еттита вертолёт ҳам жалб қилинган.

Маълумки, ўтган якшанба куни Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган АТР-72 самолёти парвоздан 50 дақиқа ўтгач радарлардан йўқолиб қолганди. Самолёт Исфаҳон вилоятида ҳалокатга учраб, унинг бортидаги 66 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг