Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди

Фарғона каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

2021 йилнинг 15 июнь куни Наманган вилояти, Поп тумани ФВБга тумандаги «Анҳор» МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, сувга тушган ва қайтиб чиқмагани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, 12 ёшли қизнинг жасади Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилган. 

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг