Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада молхонада гиёҳвандлик моддаси асраган фуқаро аниқланди. У беш йилга қамалиши мумкин

Фарғонада молхонада гиёҳвандлик моддаси асраган фуқаро аниқланди. У беш йилга қамалиши мумкин

Фото: Фарғона ИИБ матбуот хизмати

Фарғона туманида 11 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.М.нинг яшаш хонадони молхонасида 4 та қопда «Кўкнор сомони» гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги жиноятни содир этган шахс, қонунчиликка биноан, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Аввалроқ ИИВ Сирдарёда она ўз боласини 10 минг долларга сотмоқчи бўлгани ҳақида хабар берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг