Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада қаровсиз қолдирилган 9 ёшли бола автомашинада ёниб кетди

Фарғонада қаровсиз қолдирилган 9 ёшли бола автомашинада ёниб кетди

Фото: «val.ua»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида соат тахминан 17:30 да Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. «ВАЗ-2102» русумли автомашинада Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган «Эргашали устоз Муродов» фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун бориб, боғ ичига кириб кетиб, бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.ни назоратсиз қолдирган.

Оқибатда у автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган. Автомашина салонида ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг