Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада сохта авиачипталар тайёрлаб сотган шахс қўлга тушди

Фарғонада сохта авиачипталар тайёрлаб сотган шахс қўлга тушди

Фото: «Бизнес Визит»

Бош прокуратура департаментининг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Д. Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчасида ноқонуний равишда авиабилет сотиш шохобчасини ташкил қилган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабарига кўра, у компьютер техникаси ёрдамида сохта авиабилетлар тайёрлаб, уларни жами 13 нафар фуқарога сотиб, улардан фирибгарлик йўли билан 22,9 млн. сўм олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг