Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғоналик фуқаро автомашинасидан салкам 6 кг. марихуана топилди

Фарғоналик фуқаро автомашинасидан салкам 6 кг. марихуана топилди

Фото: «iiv.uz»

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро автомашинасидан катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 16 март куни ИИБга тушган маълумотга кўра, «Аччиққўл» даҳаси 42-уй 7-хонада яшовчи, 1969 йилда туғилган Б.Қобилов бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашина Чархий кўчасида текширилганида, ҳайдовчи ўриндиғи остидан полиэтилен қопга солинган 5 кг. 817 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг