Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Филча ўлган онасининг ёнидан кетмай, уни турғизишга уринди (видео)

Филча ўлган онасининг ёнидан кетмай, уни турғизишга уринди (видео)

Ҳиндистонда кичкина филча бир неча соат давомида ўлган онасининг тепасидан кетмай фарёд қилди ва онасини турғизишга уринди. «Daily Mail» нашри маълумотларига кўра, қутқарувчилар куч билан филчани онаси ёнидан олиб кетишган.

Воқеа мамлакат шимолида, Ражажи миллий боғида юз берди. Ўрмончилар ўлиб ётган фил ва унинг боласини кўриб қолишди. Филча инграганича онасини туришга ундар, унинг устига ўтирар ва атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилиш учун қичқирарди.

Миллий боғ ходимларининг фикрича, 40 ёшли она фил тепаликдан қулаб тушган ва бўйнини дарахтга уриб синдирганича жон берган.

Боғ директори Санатае Сонкарнинг айтишича, филчани олиб кетиш осон бўлмаган. «У мутлақо кетишни истамади. Биз бошқа филларни ёрдамга чақиришга мажбур бўлдик», — деди у.

Рангили ва Радха номли филлар филчани олиб кетишган ва кейин у юк машинасига юкланиб, филлар лагерига олиб борилган. Лагерда филчани қутқарган филлардан бири уни асраб олган ва филча бошқа филларга қўшилиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг