Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фото: ҳайдовчининг кескин ҳаракати нохушликка сабаб бўлди

Фото: ҳайдовчининг кескин ҳаракати нохушликка сабаб бўлди

25 ноябр куни Бектемир тумани ҳудудидан ўтган «Сергели-Бўстонлиқ» автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Т. «Камаз» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб кескин тормоз берган. Оқибатда юкхонада бўлган бетон устунлар жойидан олдинга силжиб, автомобилнинг кабина қисмига зарар етказган.

Натижада, ҳайдовчи О.Т. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда ҳайдовчи ҳодиса жойида, аҳволи яхши.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг