Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фото. Қамчиқ довонидаги кўнгилсиз вазиятлар

Фото. Қамчиқ довонидаги кўнгилсиз вазиятлар

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонидаги ноқулай об-ҳаво шароитида ҳайдовчилар ва фуқароларга ёрдам бериб келишмоқда. Вазирлик ахборот хизмати айрим кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, «Исузи» русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 км.да тўхтаб қолган. «Қамчиқ» МҚҚБ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, носоз автотранспорт воситасини эвакуаторга юкладилар ҳамда техник ёрдам кўрсатиш олиб келишди.

Шунингдек, «Эпика» русумли автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиши натижасида А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 км.да бетон тўсиққа урилиб, қисилиб қолган. ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автотранспорт воситасини тўсиқ орасидан олиб чиқиб, уни эвакуаторга юклашда ва техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилишида амалий ёрдам кўрсатдилар.

«Дамас» русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 247 км.да тўхтаб қолган. Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, носоз автотранспорт воситаси эвакуаторга юкланиб, техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилди.

Эслатиб ўтамиз, 16-17 январь кунилари довонда қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб, кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг