Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Францияда кучли зилзила содир бўлди

Францияда кучли зилзила содир бўлди

Фото: «Flickr»

Бугун, 21 июнь куни Франция ғарбида магнитудаси 5,1 балли ер силкиниши қайд этилди, деб хабар бермоқда «The Independent».

Француз миллий сейсмик хизматидан хабар беришларича, бутун Францияни ларзага солган зилзила эпицентри мамлакат ғарбида, Брессюир шаҳри яқинида жойлашган.

Таъкидланишича, ер силкинишлари бутун мамлакат бўйлаб, айниқса, Ле-Ман, Нант, Ренн, Кан, Бордо ва Нормандияда яққол сезилган. Айни пайтгача зилзила талафотлари ҳақида маълумот олинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг