Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда вертолётлар тўқнашуви оқибатида беш ҳарбий ҳалок бўлди

Францияда вертолётлар тўқнашуви оқибатида беш ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: «FTimes.ru»

Франция қуролли кучларига қарашли икки вертолётнинг тўқнашуви беш кишининг умрига зомин бўлди. Мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида юз берган ушбу воқеа ҳақида «Euronews» маълум қилди.

Бахтсиз ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, вертолётларда жами беш киши бўлган ва уларнинг ҳеч бири тирик қолмади.

Ҳалокат Карсес деган жойда юз берган. Вертолётлар EALAT (Ҳарбий авиация мактаби)га қарашли эди. Улар ҳарбий машғулот ўтказиш учун ҳавога кўтарилганди. Мазкур ҳудудга Франция Мудофаа вазири Флоренс Парлининг ташрифи ҳам кутилаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг