Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида йўллар музлайди

ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида йўллар музлайди

Фото: «Asr.uz»

18 декабрь куни Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида кучли қор ёғиши ва йўллар музлаши кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 декабрь куни Қамчиқда ҳаво ҳарорати кундузи -3 даражагача тушиши, тунда эса -8 даражагача тушиши кутилмоқда.

18-19 декабрь кунлари туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 20-25 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.

Вазирлик ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг