Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Google» биносига қулаган кран тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлди (видео)

«Google» биносига қулаган кран тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлди (видео)

Скриншот

Сиэтл (АҚШ)даги қурилиш крани билан боғлиқ фожианинг видеоси пайдо бўлди. Кучли шамолга дош бермаган кран «Google» компаниясининг янги биноси томига ағдарилиб, кейин кўчага қулаб тушган ва камида олтита машинани босиб қолган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, жумладан, уларнинг икки нафари ишчи, бири эса шаҳардаги Тинч океани университетида таҳсил олаётган талаба қиз экани маълум қилинган.

Жабрланганлар орасида 25 ёшли она ва унинг гўдаги ҳам бўлиб, улар шифохонага ётқизилган. Краннинг қулаши сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг